"Брентфорд"га қарши ўйинда Ҳусановга қизил карточка кўрсатилиши керак эдими?

  • 18 декабрь, 03:34
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Лига кубоги доирасида "Манчестер Сити" ўз уйида "Брентфорд"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Ушбу баҳсда "шаҳарликлар" сафида асосий таркибда майдонга тушган Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Tecno

Учрашувнинг 16-дақиқасида ҳимоячи рақибнинг жуда хавфли ҳужумини қоида бузиш орқали тўхтатиб қолди ва бу ҳолат учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Беллашув якунланганидан сўнг меҳмонлар  бош мураббийи ушбу эпизодга изоҳ берди.

 "Менимча, бу эпизодда ҳакамлар тўғри қарор чиқаришмади. “Тўп дарвозадан узоқлашиб кетган” деган тушунтириш менга мантиқан тўғри келмади. Қайта кўриб чиққач, ҳужумчи аниқ дарвоза билан яккама-як чиқиб кетаётгани очиқ-ойдин кўриниб турибди", — деди Кейт Эндрюс. 

Маълумот учун, Гвардиола шогирдлари навбатдаги учрашувини 20 декабрь куни "Вест Хэм"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!