"Брешия" клуби президенти Массимо Челлино жамоага Марио Балотеллини таклиф қилиб катта хатога йўл қўйганини тан олди.

“А Серияга чиққанимиздан сўнг бизда катта иштиёқ бор эди. Мен осмондаги юлдуз футболчига эътибор қилиб, қолган футболчилардан юз ўгирдим. Улар эса жамоани лигада олиб қолишлари мумкин эди. Мен ва Марио айбни иккига бўлдик. Назаримда у жамоага ёрдам бера олиши мумкин эди, аммо умидлар асоссиз бўлиб чиқди”, - дейди президент.

Эслатиб ўтамиз, “Брешия” муддатидан аввал А Серияни тарк этди. Балотелли эса машғулотларга келмаяпти ва клуб билан имзоланган шартномани бекор қилишдан бош тортмоқда. У жорий мавсум 19 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)