Британиялик боксчи профессионал рингдаги илк жангидан сўнг қайтиб турмади
Ads

Британиялик боксчи Куба Мочик профессионал рингдаги илк жангида оғир жароҳат олиб ҳаётдан кўз юмди ва юрагини бошқаларга ёрдам бериш учун “ҳадя қилган”. Бу ҳақда “Евроспорт” нашри маълум қилган.

Асли келиб чиқиши польшалик бўлган 22 ёшли британиялик боксчи учинчи раундда нокаутга учраган ва шундан сўнг ўзига келмади. 19 ноябрь куни боксчининг эгизак опаси “Facebook”да саҳифа очиб, укасининг даволаниши учун пул йиғмоқчи бўлган. Икки кун ўтиб эса мияга қон қуйилиши сабабли спортчи вафот этган.

The Mirror нашри тарқатган хабарга кўра, полиция донорлик қилиб, юрагини бошқаларга қолдирган спортчининг ўлими юзасидан текширув ишларини бошлаб юборган.