Бруно Фернандеш бу борада биринчи бўлди

"CIES Football" халқаро спорт тадқиқотлари маркази ўтган йил якунларига кўра, энг яхши бешта ҳужумкор ярим ҳимоячи номини эълон қилди.

Унга кўра, ўз позициясида энг яхши футболчи - "Манчестер Юнайтед"дан Бруно Фернандеш. Иккинчи ўринни Федерико Вальверде (“Реал”) эгаллаган бўлса, кучли учликка Илкай Гюндоган (“Барселона”) якун ясади.

"Манчестер Сити"нинг икки футболчиси кучли бешликдан жой олди: Бернарду Силва ва Хулиан Альварес. Жорий мавсумда 29 ёшли Бруно барча мусобақаларда 24 та учрашувда иштирок этиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!