Бу футболчи жаҳон чемпионатига таклиф кутяпти
“Боруссия Дортмунд” ярим ҳимоячиси Феликс Нмеча Германия миллий жамоасидан 2026 йилги жаҳон чемпионати учун чақирув олишга яқин турибди.
Маълумотларга кўра, футболчининг ушбу мавсумдаги барқарор ва ишончли ўйинлари мураббийлар штаби эътиборини тортган.
“Боруссия Дортмунд” сафида Нмеча муҳим футболчилардан бирига айланди. У марказдаги ҳаракатлари, тўп билан ишлаши ва жамоавий ўйиндаги фойдаси билан юқори баҳоланмоқда.
Германия миллий терма жамоаси эса жаҳон чемпионати олдидан таркибни шакллантиришда давом этмоқда ва Нмеча асосий вариантлардан бири сифатида кўрилмоқда.
Агар чақирув расман тасдиқланса, бу футболчи учун халқаро фаолиятидаги муҳим босқичлардан бири бўлади.

Фикрлар