Бу футболчи келса, у “Реал”дан кетади!

“Реал”нинг энг моҳир плеймейкерларидан Лука Модрич ёзда жамоани эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

Marca нашрининг маълум қилишича, “Қироллик клуби”да хорватиялик ўйинчига янги битим бермаслик режаси ҳам бор. Унга кўра, клуб “Боруссия” юлдузи Жуд Беллингемни қўлга кирита олса, 37 ёшли Модрич билан хайралашади.

Майдон марказининг яна бир етакчиси Тони Кроосга эса, янги битим таклиф этилиши мўлжалланяпти.

Лука Модрич “Реал”га 2012 йили “Тоттенхэм”дан трансфер қилинган эди. У Мадрид жамоасида ўйнаб, “Олтин тўп” соврини қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!