Бу футболчи Шомуродовдан ўн баравар кўп пул оларкан

“Ювентус” ҳужумчиси душан Влахович А Серия ўйинчилари орасида энг катта маош оладиган футболчи ҳисобланади. Бу ҳақда Capology моливия портали эълон қилди.

Манбага кўра, сербиялик ҳужумчи Турин суперклубидан ҳар мавсум учун 22,2 миллион евро миқдорида хизмат ҳақи олади.

Кейинги ўринда “Наполи” тўпурари Виктор Осимхен жойлашган. Нигериялик ҳужумчи сербиялик ҳамкасбидан деярли икки баравар кам маошга тўп тепмоқда. Неаполликлар африкалик ўйинчи хизматини йилига 12,8 миллион еврога баҳоламоқда.

Катта маош олаётганлар кучли учлигини амалдаги чемпион – “Интер” ярим ҳимоячиси Никола Барелла якунлаб берди. Порталга кўра, бу ўйинчи бир мавсумда 12,4 миллион евро маош олмоқда.

“Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг йиллик маоши Италия миқёсида олиб қараганда жуда ҳам кам ҳисобланмайди. Бир неча манбалар пойтахт клуби ўзбекистонлик форвардга йилига 2 миллион евро атрофида маош тўлаши ҳақида ёзади.

Қолаверса, “Рома” Шомуродовни бошқа клубларга ижарага беришида ҳамюртимизнинг маоши даъвогар жамоаларга бироз оғирлик қилиши ҳам бор гап.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!