Бу футболчини “Барса”дан олиб кетишмоқчи
“Барселона”нинг марказий ҳимоячиси Рональд Араухо ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Sport.es сайтининг маълум қилишича, 25 ёшли футболчининг агентларига каталонияликлар таклиф қилган янги шартнома шартлари маъқул келмаган. Шу боис, улар ўз мижозини бошқа клубга ўтишга кўндиришга уринаётгани айтилмоқда.
Аввалроқ, испан матбуоти “Барселона” Араухони 80 миллион евро эвазига қўйиб юбориши мумкинлиги ҳақида маълумот тарқатган эди.
Каталонияликларнинг уругвайлик ҳимоячи билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этади.
Фикрлар