Бу Германия тарихида энг йирик трансфер бўлади
“Байер” 21 ёшли плеймейкери Кай Хаверцни “Челси”га сотишга рози бўлса, бу Бундеслига тарихидаги эканна катта трансфер сифатида қайд этилади.
Айни пайтда томонлар музокара олиб бормоқда. Леверкузен клуби истеъдодли футболчисини 100 миллион еврога баҳоламоқда. “Челси” эса 65 миллион ва турли бонуслар таклиф қиляпти. Агар бу келишув амалга ошса, Кай Хаверц немис футболининг барча замонлардаги энг қиммат футболчисига айланади.
Ҳозир Германиянинг энг қиммат футболчиси мақомини Тимо Вернер эгаллаб турибди. У ёзда “Лейпциг”дан “Челси” трансфер қилинган эди. Бу трансфер 53 миллион еврога баҳоланган.
Фикрлар