Бу клублар ПФЛни "қийнаб юборди"

  • 27 Feb 00:33
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев Суперлига ва Про-лига клубларининг лицензиялаш билан боғлиқ вазият ҳақида тўхталиб ўтди.

Tecno

"Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси ёпилди. ЎзПФЛ икки фронтга бўлинган: биринчи қисм Суперкубок учун Қўқонда бўлиб турибди, қолганлар шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ишлари билан банд.

Ярим тун бўлса-да, қатор клублар вакиллари ЎзПФЛ офисида бўлиб турибди. Спорт бўлими мавжуд шартномаларни қабул қилиб олди. Янгилар қабул қилинмайди. Якшанба давомида қабул қилиб олинган шартномалар асосида клублар ўз футболчиларини чемпионат учун рўйхатдан ўтказади.

ЎзПФЛ қуйидаги клублар билан катта қийинчиликка дуч келди: Машъал, Сурхон, Андижон, Бухоро, Арал самали. Сабабларига кейинроқ батафсил тўхталамиз", - деди Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги саҳифасида.

Comments

You must be logged in to commet!