Бу пул етадими? “Реал” Родри ва Шлоттербек учун 100 миллион евро ажратди

Келаси мавсум олдидан таркибини сезиларли даражада кучайтиришни режалаштираётган “Реал” катта харидларга қўл уриши кутиляпти.

“Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри ва “Боруссия Дортмунд” ҳимоячиси Нико Шлоттербекни сотиб олиш учун 100 миллион евро ажратишини билдирди.

Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри журналист Альберто Перейрога таяниб хабар берди.

Манбага кўра, 100 миллион евро бу футболчиларни сотиб олиш учун етарли бўлмаслиги мумкин.

Мадридликлар керакли суммани жамғариш учун ёзда бир неча футболчиларни сотиб юбориш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, бугунги кунда Родрининг бозор қиймати 75 миллион еврони, Нико Шлоттербекнинг нархи 55 миллион еврони ташкил қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!