Бу қандай содир бўлган? - Нистелрой "Евро-2008"да Россиядан учралган сенсацион мағлубиятни эслади

Нидерландиялик собиқ футболчи Руд Ван Нистелрой "Евро-2008"да "қизил лолалар"нинг Россиядан мағлубиятга учрашига ҳеч қандай изоҳ топа олмади.

- Терма жамоада 14 йил ўйнаганимдан фахрланаман. Бу албатта барқарорлик белгиси. Аммо турнирлар ҳақида гапирсам, ҳафсалам пир бўлади.

- 1998 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбордим, "Евро-2000"да жароҳат олдим, 2002 йилги Жаҳон чемпионатига чиқа олмадик. 2004, 2006 ва 2008 йилларда турнирларда қатнашганман. Охирги катта турнир 2010 йилги мундиал, лекин якунда чемпион бўла олмадик.

- Турнирлардан бирида ғалаба қозонишимиз керак эди, деган туйғу пайдо бўлганми?

- Ҳа, менимча, "Евро-2008", гуруҳ босқичида Италия (3:0) ҳамда Франция (4:1)ни мағлуб этганимиздан сўнг биз чемпион бўлишимиз керак эди. Жамоада Роббен, Снейдер, ван Перси, Ван дер Варт, Ван Бронхорст бор эди. Бу жамоа зафар қучишга қодир бўлган, дея оламан. 

Van Nistelrooy ends Netherlands career | European Qualifiers | UEFA.com

-Сизнингча, нега чемпион бўла олмагансизлар?

- Буни тушунтириш мен учун қийин. Чорак финалда Россия билан ўйнадик ва мағлуб бўлдик.

Ҳали ҳам бу ҳақда ўйлаяпсизми?

- Ҳа, бу ҳал қилувчи дақиқалардан бири эди. Биз ақлбовар қилмайдиган формада эдик. Жаҳон чемпионлари ва Францияни мағлуб этдик. Шунчаки, юқорига кўтарилдик ҳамда кутилмаганда Россия билан ўйинда биз қўшимча вақтда мағлубиятга учрадик. Кўпчилик журналистларни сўрайдиган асосий саволи шу: "Бу қандай содир бўлди?"

Andrei Arshavin - Andrei Arshavin Photos - Zimbio

- Очиғи, ҳозиргача ушбу вазиятга изоҳ бера олмайман. Футболда шундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради, - деди ПСВ бош мураббийи.

2008 йилги Европа чемпионати чорак финалида Нидерландия Россияга қарши майдонга тушган. Мазкур беллашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилган. 56-дақиқада Повлюченко ҳисобни очган. Ўйин тугашига кам вақт қолганда, аниқроғи, 86-дақиқада Ван Нистелерой гол уриб, учрашувда экстра таймлар бўлишини таъминлади. Қўшимча таймларнинг иккинчисида (112) Торбинский ҳамда Аршавин (116) гол урган ва руслар ярим финал йўлланмасига эга чиққан. 

Чорак финалда сенсация кўрсатган Россия ярим финал баҳсида "қизил фурия"га 3:0 ҳисобида мағлуб бўлган. Финалда Испания ҳамда Германия ўзаро куч синашган. Ўша пайтда таркиб ва ўйин услуби жиҳатдан авжига чиқаётган "енгилмас армада" ҳал қилувчи беллашувда ҳам ғалаба қозониб, (1:0) турнир чемпионига айланади. 

Where are they now? Spain's XI from their Euro 2008 QF win over Italy -  Planet Football



                                                                                                     Худайқулов Карим тайёрлади 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!