Бу қизиқ. "Бетис" жорий мавсум 3-марта 5:3 ҳисобини қайд этмоқда
Хабарингиз бор кеча Испания Ла Лигасининг 24-турида “Бетис” ўз майдонида Мадриднинг “Реал” клубига 3:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Қизиғи шундаки, “Бетис” жорий мавсум ушбу ҳисобга 3-марта тўқнаш келмоқда. Аниқроғи, ушбу жамоа бундан аввал Ла Лига доирасида “Севилья”ни 5:3 ҳисобида таслим этишган бўлса, кубок баҳсларида “Кадис”га ҳудди шу ҳисобда имкониятни бой бериб қўйган эди. Бундан ташқари “Бетис” “Валенсия”га 3:6 ҳисобида имкониятни бой берган.
Маълумот учун, “Бетис” бундан ташқари Ла Лигада гол ўтказиш борасида ҳам “етакчилик қилмоқда”. Жамоа ҳозирча ўз дарвозасидан 50та тўп олиб чиқишга мажбур бўлган.
Фикрлар