Бу йил

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам "Челси" ярим ҳимоячиси Нголо Кантенинг жорий 2021 йилда саёрамизнинг энг зўр футболчиси, деб топилишига, яъни унга “Олтин тўп” насиб этишига ишонмаяпти.

"Бу қанчалик реал эканлигини билмайман, чунки Канте унчалик ижодкор ўйинчи эмас, у кам гол уради. Бунақаси аввал Фабио Каннаваро ва Маттиас Заммер билан содир бўлган, аммо аксарият ҳолларда ушбу совринни ҳужумкор футболчилар олади", - деди Дешам RMC нашрига берган интервьюсида.

Канте жорий мавсум Чемпионлар лигасида “Реал”га қарши бўлиб ўтган иккала ярим финал ва “Манчестер Сити”га қарши бўлган финал баҳсларида энг яхши футболчи, деб топилди.

Франция терма жамоаси “Евро-2020”да Германия, Португалия ва Венгрия терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)