Бу йилги "Олтин тўп"ни ким олади? Гюндоган жавоб берди

Жорий ёзги трансферлар даврида "Манчестер Сити"дан "Барселона"га кўчиб ўтган ярим ҳимоячи Илкай Гюндоган бу йилги "Олтин тўп"га асосий даъвогарлар номини айтди.

"Олтин тўп"ни Лионель Месси ёки Эрлинг Холанд олиши керак. Бошқа номзодларни кўрмаяпман. Улардан бирини танлашим шарт эмаслигидан хурсандман. Уларнинг иккаласи ҳам бу мукофотга лойиқ”, - деди германиялик футболчи Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Месси Аргентина терма жамоаси билан биргаликда Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанди. Ўз навбатида Холанд "Манчестер Сити" билан требл қайд этди. “Шаҳарликлар” Премьер-лига, Англия кубоги ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!