"Будё Глимт"га қарши ўйин олдидан Ҳусановни мақтаган Гвардиола уни бугун майдонга туширадими?

CHERY AUTO

ЕЧЛнинг 7-тури доирасида "Манчестер Сити" Норвегияга сафар уюштириб, маҳаллий "Будё Глимт" жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс олдидан "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановнинг салоҳиятига юқори баҳо берди.

Tecno

Шунингдек, бир қатор нашрлар бугунги учрашув учун "Сити"нинг тахминий таркибини эълон қилди. Унга кўра, Ҳусанов илк дақиқалардан майдонга тушиши кутилмоқда.

Squawka нашри талқинига кўра, "Манчестер Сити":
Жанлуижи Доннарумма; Рико Льюис, Абдуқодир Ҳусанов, Макс Аллейн, Нейтан Аке; Родри; Тижжани Рейндерс, Нико О'Райли; Райан Черки, Эрлинг Холанд, Жереми Доку.

Sports Mole нашри талқинига кўра, "Манчестер Сити":
Доннарумма; Льюис, Ҳусанов, Аллейн, Аит-Нури; Черки, Рейндерс, О'Райли, Мукаса, Доку; Холанд.

Маълумот учун, "Будё Глимт" — "Манчестер Сити" учрашуви соат 22:45'да старт олади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!