Буффон Италия футбол федерациясида иш бошлаши мумкин

  • 05 Aug 18:18
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Бир неча кун аввал афсонавий дарвозабон Жанлуижи Буффон фаолиятини якунлашини эълон қилганди.

"The Athletic" нашри хабарига кўра, 45 ёшли собиқ дарвозабон Италия футбол федерациясида иш бошлаши мумкин. Айни дамда Буффон бу борада дастлабки музокараларни олиб бормоқда. У Италия федерациясининг спорт бошқарувига кириши мумкин.

Қайд этилишича, Буффон сентябрь ёки октябр ойларида федерацияда иш бошлаши мумкин.

Маълумот учун, Жанлуижи Буффон узоқ йиллик фаолияти давомида Италия терма жамоаси сафида 176 та ўйин ўтказган ва 2006 йилда жаҳон чемпиони бўлган.

Comments

You must be logged in to commet!