Буффон: Мен Италия терма жамоасига керак эмасман
Ads

ПСЖ клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон унинг Италия терма жамоасига қайтмаслигини айтди.

“Манчини билан гаплашдим, мен Италия терма жамоасига керак эмасман. Жамоа муносиб қўлларда, мураббий тўғри йўл танлаган”, - дейди 40 ёшли дарвозабон.

Маълумот учун, Буффон Италия терма жамоаси шарафини 1997-2018 йилларда ҳимоя қилди ва 176та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 146та гол ўтказиб юборган. У "Скуадро Адзурра" сафида 2006 йил жаҳон чемпиони, 2012 йил эса Европа вице-чемпионлигини қўлга киритган.