Буффоннинг агенти: У чўнтагига қараб эмас, юрагига қараб қарор қилади
Италиялик машҳур дарвозабон Жанлуижи Буффоннинг агенти Сильвано Мартина 41 ёшли мижозида “Ювентус”га қайтишдан аввал АПЛ клубларидан бирига ўтиш имконияти ҳам бўлгани ҳақида гапириб ўтди.
“Буффонда топ чемпионатлардан таклифлар етарли эди, айниқса Англиядан. Нима демоқчи эканлигимни аллақачон тушундингиз деб ўйлайман. Жанлуижи ҳамиша юрагига қараб қарор қабул қилган, чўнтагига қараб эмас. Унинг уйга қайтишини худди эри билан урушиб яна ортга қайтган аёлга ўхшатиш мумкин”, - дейди агент.
Эслатиб ўтамиз, Буффон 2001-2018 йилларад “Ювентус” шарафини ҳимоя қилган ва шундан сўнг ПСЖда бир мавсум тўп суриб қайтди.
Фикрлар