Бугун А Серия старт олади. Турнинг илк ўйинида чемпион "Милан" иштирок этади

Бугун Италия А Серияси 2022/2023 йилги мавсумига старт берилади. Кун доирасида 4 та ўйин бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

"Милан" - "Удинезе" ва "Сампдория" - "Аталанта" ўйинлари янги мавсумнинг илк учрашувлари бўлади. Беллашувлар 21:30 да старт олади.  

Шунингдек, 00:00 да "Интер" сафарда "Лечче" билан куч синашса, худди шу вақтда "Торино" шов-шувларга сабаб бўлаётган "Монца" майдонига сафар уюштиради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!