Бугун Бухорода юбилей ўйин!
“Бугун про лиганинг 18-турида севимли “Андижон” жамоамиз режалаштирилганидек сафарда “Бухоро”га қарши майдонга тушади.
Бу шубҳасиз турнинг марказий ўйини ҳисобланади. Ёдингизда бўлса, биринчи даврада Андижондаги беллашувда дарвозалар дахлсиз қолиб кетганди.
Бевосита ушбу клублар иштирокидаги ўзаро учрашувлар тарихига назар соладиган бўлсак, шу пайтгача жамоалар 49 марта тўқнаш келишган. “Бухоро” 21 бор рақибини мағлубиятга учратган. “Андижон” бўлса 14 та ўйинда ғолиб чиққан. Яна 14 та учрашувда дуранг кузатилган. Тўплар нисбати: 64х80 “Бухоро” фойдасига.
Ушбу клублар охирги марта 2020 йилги мавсумда Суперлигада тўқнаш келишган. Ўшанда “Андижон” сафарда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган ва ўз майдонида “Бухоро”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.
Умуман айтганда, “Бургутлар” “Бухоро”га қарши беллашувларда охирги 4 та ўйиндан бери ютқазмаяпти.
Кўриб турганингиздек, “Бухоро” ва “Андижон” клубларининг бу сафарги баҳси юбилей 50-ўйинга тўғри келади. Биз ишонамизки, мана шундай ўзига хос юбилей тўқнашувда жамоамиз ғалаба билан мухлисларимизни қувонтира олади. Бу йўлда “Андижон”га омад ва муваффақият тилаймиз”, - дея хабар бермоқда “Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар