Бугун Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги рақибларимизни билиб оламиз!

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташланади. Биз бу орқали Ўзбекистон миллий терма жамоамизнинг гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб оламиз. 
 
Маълумот ўрнида, қуръа ташлаш маросими 5 декабрь куни АҚШ пойтахти Вашингтонда жойлашган “The Kennedy Center” мажмуасида бўлиб ўтади. Тадбир Тошкент вақти билан соат 22:00’да старт олади. 
 
Ушбу нуфузли тадбирда иштирок этиш учун ЎФА раҳбарияти, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро, мураббийлар штаби ҳамда ФИФА томонидан махсус таклиф этилган ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов АҚШ давлатига йўл олган. 
 
Қуръа ташлаш маросимидан аввал саватчалардаги ҳолат билан танишинг! 

Tecno


 
Сизнингча, қайси жамоаларга қарши гуруҳ босқичида тўқнаш келамиз. Фикрларингизни ёзиб кетинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!