Бугун Жалолиддин Машарипов ва яна 2 та легионеримиз жорий йил ҳисобидан иккинчи титулни ютиши мумкин
Бугун Бирлашган Араб Амирликлари чемпионатининг икки гранди ўртасида Кўрфаз Кубоги финали бўлиб ўтади. 3 нафар ҳамюртимиз фаолият олиб бораётган "Шабаб Ал-Аҳли" клуби "Ал-Наср"га қарши кураш олиб боради.
Учрашув нейтрал майдон - "Ҳазза бин Зайед" ўйингоҳида бўлиб ўтади. Жалолиддин Машарипов, Азиз Ғаниев ва Одил Ҳамробеков учун ушбу титул 2021 йилдаги иккинчиси бўлиши мумкин. Аввалроқ, улар БАА Суперкубоги соҳибига айланган эдилар.
Ўйин Тошкент вақти билан 20:35 да старт олиши режалаштирилган.
Фикрлар