Бугун "Катта дубулға" турнири давом эттирилади. Кун дастуридан 12 та дзюдочимиз иштироки ўрин олган
Бугун Тошкент "Катта дубулға" турнирининг иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Эркаклар ўртасида -73-81, аёллар ўртасида эса -63-70 КГ вазн тоифасидаги дзюдочиларимиз ўз имкониятларини синовдан ўтказиб олади.
Жумладан, эркаклар ўртасида -73 кг вазн тоифасида Жалолиддин Бойназаров, Муроджон Йўлдошев, Обидхон Нўъмонов ва Ғолибжон Сулаймонов кураш олиб боради. -81 кг вазнда Суҳроб Турсунов, Шарофиддин Болтабоев, Арслонбек Тожиев ва Ғиёсжон Бобоев ғолиблик учун ҳаракат қилади.
Аёллар ўртасида -63 кг вазн тоифасида Фарангиз Ҳожиева татамига чиқади. -70 кг вазнда эса Шоҳиста Назарова, Гулноза Матниязова ҳамда Фарангиз Холмуродова баҳсга киришади.
"Катта дубулға" турнирининг энг эътиборли янгиликларини сайтимизда кузатиб боринг!
Фикрлар