Бугун Манчестер шаҳри Ливерпулга қарши ёхуд азалий рақибларнинг навбатдаги тўқнашувлари олдидан


Бугун Англия Премьер-лигаси 21-тур маркази баҳсида Жозе Моуриньо бошчилигидаги “Манчестер Юнайтед” жамоаси ўз майдонида Юрген Клопп бошчилигидаги “Ливерпуль” клубини (SPORTS.uzда 21:00дан LIVE) қабул қилади.

Шунингдек, АПЛнинг яна бир баҳсида Ливерпуль шаҳрининг “Эвертон” клуби Манчестернинг бошқа бир жамоаси “Манчестер Сити”ни (SPORTS.uzда 18:30дан LIVE) ўз майдонида синовдан ўтказади.

Klopp vs Mourinho

Шубҳасиз, мазкур баҳсларга бўлган қизиқиш катта. Биз эса “МЮ” ва “Ливерпуль” жамоалари ўртасидаги қарама-қаршиликлар тарихи ҳақидаги қизиқарли фактларни ҳавола этамиз.

  • Мазкур баҳс жамоаларнинг АПЛ доирасидаги 50-ўйин ҳисобланади. 49 учрашувдан 27 тасида “қизил иблислар” зафар қучиб, 9 марта дуранг қайд этган.
  • “Ливерпуль” “Олд Траффорд” кечган 14 учрашувнинг 11тасида мағлубиятга учраган ва уч марта ғалаба қозонган.

Firmino

  • Юқоридаги қарама-қаршиликларда 16та қизил карточка кўрсатилган. Бу мерсисайд дербисидан сўнг иккинчи кўрсатгич ҳисобланади.
  • “Манчестер Юнайтед” чемпионатда сўнгги олти турдан бери кетма-кет ғалаба қозониб келмоқда.
  • “Ливерпуль” бу мавсум фақатгина 2 сафар ўйиинида мағлуб бўлган.

Manchester_United_v_Liverpool

  • “Олд Траффорд”да “Ливерпуль”га қарши ўтган сўнгги 12 баҳсдан 10тасида “МЮ”нинг қўли баланд келган.
  • Бу жамоалар ўртасидаги илк тўқнашув 1895 йил “Энфилд”да бўлиб ўтади ва унда мезбонлар 7-0 ҳисобида “Ньютон Хит”(“Юнайтед”нинг эски номи) тор-мор этади. Жавоб беллашувида эса 5-2 ҳисобида манчестерлик футболчилар “реванш” олишади.
  • Раян Гиггз фаолиятидаги 963 та ўйиннинг 48 таси “Ливерпуль”га қарши ўйинга тўғри келади ва у мазкур дербида энг кўп ўйин ўтказган футболчи саналади.

gerrard vs mu

  • Стивен Жеррард, Жорж Уолл ва Сенди Тернбуллар мазкур дербида 9 бор зафар қучганлар ва улар “Манчестер Юнайтед” – “Ливерпуль” қарама-қаршилигида энг кўп тўп киритган футболчилардир.

Эслатиб ўтамиз, ўйин Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!