Бугун олти нафар боксчимиз жаҳон чемпионатида ярим финал йўлланмаси учун рингга чиқади
Ads

Бугун Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг олтинчи кунги беллашувларига старт берилади. Эътиборлиси, бу босқичдан муваффақиятли ўтган боксчилар ярим финал йўлланмасини қўлга киритишади.

Мусобақанинг кундузги дастури доирасида икки нафар боксчимиз рингга чиқишади. жанг Тошкент вақти билан 16:00да бошланади. Дастлаб рингга 52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Самандар Холмуродов кўтарилади. Унга америкалик Аса Стевенс рақиблик қилади.

Иккинчи қарама-қаршиликда эса саралаш баҳсларидан мувафаққиятли ўтиб келган Абдумалик Халоков (56 кг) бразилиялик Соуза Дураэс билан куч синашади.

52 кг: Самардар Холмуродов - Аса Стевенс (АҚШ)
56 кг: Абдумалик Халоков - Соуза Дураэс (Бразилия).

Кечки дастурдаги беллашувлар Тошкент вақти билан соат 21:00да старт олади. Унда тўрт нафар боксчимиз совринли ўринлар учун рингга чиқишади.

60 кг: Асадхўжа Муйдинхўжаев - Кристофер Орбан (Венгрия)
69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов - Патрик Усами (Япония)
75 кг: Наво Тамазов - Рафаэль Ховханнисян (Арманистон)
81 кг: Темур Мержанов - Кристиан Чавеко (Куба)

Эслатиб ўтамиз, кечаги беллашувларда энг оғир вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган боксчимиз мусобақани тарк этди.