Бугун Қаршида чемпионлар гиламга чиқишади


Хабарингиз бор, кеча Қарши шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳсларига старт берилган эди. Мусобақанинг иккинчи кунги беллашувларида эркалар 73 ва 81 кг вазнда гиламга чиқишса, 70, 78, 87, +87 вазн тоифасида аёллар баҳсларга киришади.

73 кгда жаҳон чемпиони, 2015 йилги дунёнинг энг яхши курашчиси Давлат Абраев, жаҳон чампиони, Осиё чампиони, Соҳил ва ёпиқ иншоотлар ва Якка курашлар бўйича Осиё ўйинлари ғолиби, 2016 йилнинг дунёа энг яхши техника соҳиби Суҳроб Худойбердиев, жаҳон чампиони Маъруф Ғайбуллаев баҳсларга киришади.

kurash

81 кгда эса Соҳил Осиё ўйинлари совриндори Муҳаммадали Шамсиддинов, Ёпиқ иншоатлар ва якка курашлар бўйича Осиё ўйинлари ғолиби Санжар Тўхташев, ўтган йили Ўзбекистон чемпиони Камолиддин Расулов гиламга мусобақаларга киришади.

Мусобақанинг иккинчи куни энг шиддатли баҳсларга бой бўлиши кутилмоқда. Унда 200 дан ошиқ курашчилар иштирок этиш истагини билдиришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!