Бугун қиличбозларимиз Олимпиада йўлланмаси учун курашни бошлайди. Улар орасида Паола ҳам бор
Бугун Венгриянинг Будапешт шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги старт олади. Аҳамиятлиси, ушбу мусобақа орқали спортчиларимиз Токио-2020 Олимпия ўйинларига тўғридан тўғри йўлланма олишлари мумкин.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари катта рейтинг очколарига эга бўлишади. Спортчиларимиз орасида Яна Обвинцева ҳамда Зайнаб Дайибекова энг юқори рейтинг поғонасида туришибди. Агар қиличбозларимиз чорак финалга қадар етиб бора олишса, мусобақа якунига кўра, Олимпиада рейтингида тўғридан тўғри йўлланма олувчи спортчилар қаторидан жой олишади.
Бугун мусобақада эркаклар гуруҳ босқичидаги иштирокини бошлашади. Жаҳон кубогида жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:
Шерзод Мамутов
Пазил Генжебаев
Жалолиддин Душамбоев
Зайнаб Дайибекова
Севинч Исмоилова
Паола Плиего
Яна Обвинцева
Фикрлар