Бугун “Ростов” Шомуродовсиз ўйнайди

  • 19 Jun 13:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Россия премьер-лигасининг 23-туридан ўрин олган “Сочи” ва “Ростов” клублари ўртасидаги учрашув ўтказиладиган бўлди.

“Ростов” футболчиларининг олти нафарида коронавирус аниқлангани боис асосий таркиб ўйинчиларининг ҳаммаси икки ҳафталик карантинга олинган эди. “Ростов” бугун ўтказилиши керак бўлган учрашувни кўчиришни сўраган бўлса-да, “Сочи” бу таклифни қабул қилмади.

Шу тариқа, “Ростов” олдида техник мағлубият ёки ёш футболчиларни ўйинга жўнатиш варианти қолди холос. Ростовликлар иккинчи вариантни танлади.

- Орадан 95 кун ўтиб, футбол қайтмоқда. “Сочи” ва “Ростов” ўйинни ўтказишга келишиб олишди. Учрашув бўлади, - деб баёнот берди “Сочи” расмий сайти.

Шомуродов мажбурий карантинга тушди. Энди нима бўлади?

Comments

You must be logged in to commet!