Бугун "Странжа" турнирида 5 нафар боксчимиз рингга кўтарилади

  • 24 Feb 14:13
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Болгариянинг София шаҳрида “Странжа” халқаро турнири давом этаётганидан хабарингиз бор, мазкур турнирнинг учинчи кунида яна бир қатор юртдошларимиз ўз жангларини ўтказади.

Tecno

Жумладан, Бобоусмон Ботуров арманистонлик Гурген Мадоянга қарши рингга кўтарилса, 60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Райҳона Қодирова мезбонлар вакиласи Аслахон Мехмедовага қарши жанг қилади. 63 кг вазнда икки жангда ғалаба қозонган Асадхўжа Мўйдинхўжаев бразилиялик Вандерсон Олийвера билан куч синашади.

Шунингдек, Дилшодбек Рўзметов ҳам болгариялик Кристан Николовга қарши баҳс юритса, энг оғир вазн тоифасидаги Баҳодир Жалолов франциялик Мурад Алиевни синовдан ўтказади.

Мазкур жангларда юртдошларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

"Странжа" турнири давом этмоқда. Дилшодбек Рўзметов Арманистон вакилига қарши рингга кўтарилди

"Странжа” турнирида Миразизбек Мирзаҳалилов ҳамда Бобоусмон Батуров ўз жангларини ўтказди

Бугун Украинадаги турнирда бир қатор ўзбекистонлик боксчилар баҳсларга киришади

 

Comments

You must be logged in to commet!