Бугун Суперлиганинг 4-турига старт берилади!
Хабарингиз бор, бугундан бошлаб Суперлиганинг 4-турига старт берилади.
Турнинг дастлабки баҳси Фарғонада бўлиб ўтади. Тимур Кападзе бошқарувидаги "Навбаҳор" сафарда "Қўқон-1912" билан куч синашади. Пойтахтнинг "Бунёдкор" жамоаси эса бу турда "Хоразм" билан куч синашади. Икки учрашув ҳам 19:15’да старт олиши режалаштирилган.
Шунингдек, бу мавсум ҳали ғалаба қозона олмаган Миржалол Қосимов мураббийлигидаги ОКМК сафарда "Қизилқум" билан баҳс олиб боради. Бу баҳс эса 20:00’да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 3-турдан сўнг "Нефтчи" 9 очко билан яққол пешқадамлик қилмоқда. "Локомотив", "Насаф" ҳамда "Бухоро" клублари эса 7 очкодан жамғариб, навбатдаги ўринларни банд қилиб туришмоқда. Турнир жадвалининг сўнгги ўринида "Машъал" бормоқда. Жамоа ҳали бу мавсум очко қўлга кирита олмади.
Фикрлар