Бугундан Ўзбекистонда трансфер ойнаси очилди. У қачонгача амал қилади?. Янги футболчилар биринчи давранинг ўзидан майдонга тушиши мумкинми?

Бугун, 10 августдан Ўзбекистонда ёзги трансферлар ойнаси очилди. Энди жамоалар ўз таркибларини кучайтириш учун имкониятга эгалар. Юртимизда ушбу трансферлар мавсуми 31 августга қадар белгиланган.

Айни пайтда Суперлигада биринчи давра якунланмаган. Аммо трансферлар ойнасида клублар ўз сафларига қўшиб олган футболчилар хизматидан фойдаланишлари мумкин. Яъни биринчи давранинг ўзидан янги харид қилинган ўйинчилар жамоаси сафида майдонга тушаверади.

Суперлига биринчи давранинг қолган тўртта тури марказлашган ҳолда давом эттирилади. 10-тур 17 август куни старт олиб, 13-турнинг охирги ўйини 29 августга белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Rustamov Dilmurod
12/08/2020 18:59
Mayli yaxshilikka boʻlsin
&
Насаф
10/08/2020 16:33
Хаёт шуни такозо килаётган буса мумкин