Бугундан Суперлига янги мавсуми старт олади: Илк кундан супер тўқнашув!

BEPUL PROPAN

Бугун юртимизда катта футбол карвони йўлга чиқади. Бугун, яъни 7 март санасида Суперлиганинг янги 2025 йилги мавсумига старт берилади.

Бугун мухлислар ОКМК – "Бухоро" баҳсига гувоҳ бўлишади. Аслида "Пахтакор" – "Машъал" учрашуви ҳам бугун бўлиб ўтиши лозим эди. Аммо, "шерлар"ни Элит Чемпионлар лигаси доирасидаги "Ал-Ҳилол"га қарши жавоб учрашуви кутиб турибди ва шу сабаб ПФЛ ушбу баҳсни бошқа кунга қолдирди.

Энди футбол ишқибозлари соат 19:30дан бошлаб "Футбол ТВ" телеканалида ОКМК  – "Бухоро" учрашувини жонли эфирда томоша қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг амалдаги ғолиби "Насаф" ҳисобланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Сохипов Хусанбой
07/03/2025 11:01
Нимаси супер буни, хайронсан. Пахтакор, Насаф, Навбахор, Нефчи, ОКМК, Сугдиёни бир бири билан уйнаса сал кескинрок тукнашув деса булади, суппери Насаф-Навбахор, Пахтакор-Нефтчи, Нефтчи-навбахор ва хокозолар.
&
Rustam Ro‘ziyev
07/03/2025 01:07
ОКМК-Бухоро супер тўқнашув? Ҳазилниям эшвордиларинг. ОКМК яққол фаворит жамоа.