Бугунги марказий ўйинларни кимнинг шарҳида томоша қиламиз?

Англия премьер-лигаси 32-тури доирасида "Манчестр Юнайтед" "Брайтон" меҳмони бўлади. Ушбу баҳсга Тошкент вақти билан соат 00:15 старт берилди. Учрашув Узрепорт телеканали орқали жонли тарзда эфирга узатилади ва уни Даврон Файзиев шарҳлаб боради.

Иккинчи баҳс - Испания чемпионати 33-турида "Барселона" "Камп Ноу"да "Атлетико Мадрид"ни қабул қилади. Баҳсни Хайрулла Ҳамидов шарҳи билан Футбол тв каналида томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!