БУМ! Келгуси йилдан Muradov Professional League турнирлари UFC Fight Pass платформаси орқали трансляция қилинади
Muradov Professional League раҳбари Маҳмуд Муродов кеча бўлиб ўтган Naiza FC турнири доирасида журналистларнинг бир қанча саволларига жавоб берди. Шунингдек, Муродов келгуси йилга ўйлаб қўйилган режаларни маълум қилди:
"UFC билан шартнома имзолашга улгурдик ва, бемалол эълон қилишимиз мумкинки, келаси йилдан бошлаб бизнинг промоушен жанглари ҳам эксклюзив тарзда UFC Fight Pass платформаси орқали трансляция қилинадиган Ўрта Осиёдаги ва МДҲ давлатлар орасидаги дастлабки промоушен бўлади. Биз шартнома шартларини деярли якуний босқичидамиз. Бу биз учун катта ютуқ!"
UFC Fight Pass - бу UFC промоушенига раҳбарлик қилувчи Zuffa LLC компанияси томонида асос солинган ва жаҳоннинг этакчи прмоушенлари жангларини эксклюзив тарзда трансляция қилувчи пуллик платформа. Ушбу платформа 2013-йилнинг 28-декабридан ўз иш фаолиятини бошлаган ва ҳозирда 30 га яқин организация жангларини тўғридан-тўғри олиб кўрсатади. Ўзбекистонликлар учун унинг йиллик обунаси айни вақтда 34 АҚШ долларини ташкил этади!
Фикрлар