Бунақаси бўлмаган: Ўсмирларимиз бокс бўйича Осиё чемпионатида 10 та олтин медални қўлга киритишди

  • 8 август, 2019, 21:56
  • 4
  • Бокс

Қувайтда ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати якунланди. Бугун 8 август куни мусобақа доирасида финал жанглари бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, 14 та вазн тоифасида ўтказилган финал жангларининг 12 тасида ўзбекистонлик ёш чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилишди.

Кун тўлиқ равишда ўзбек йигитларига аталди десак муболаға бўлмайди. Баҳсларда рингга чиққан 12 нафар боксчимизнинг 10 нафари рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлишди. Икки нафар боксчимиз кумуш, яна иккиси бронза медалига эга чиқди, дея маълум қилмоқда бокс федерацияси матбуот-хизмати. 

Мусобақада олтин медални қўлга киритган боксчиларимиз:
-35 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов
-37 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов
-40 кг: Фаррух Тўлаганов
-43 кг: Умидилло Абдурасулов
-46 кг: Бобурбек Бобожонов
-49 кг: Лазизбек Тўлқинов
-52 кг: Далержон Бозоров
-55 кг: Жаҳонгир Нарзиев
-61 кг: Мирзоб Некбоев
-64 кг: Шавкатжон Болтаев

Кумуш медаль эгалари:
-58 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов
-67 кг: Шаҳбоз Ҳамидуллаев

Бронза медаль эгалари:
-70 кг: Айназар Кенесбаев
+70 кг: Ҳусанбой Риҳсибоев

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Умаржон Ғойифов
08/08/2019 23:05
футболчиларимиз ҳам шунақа ғалабаларни қўлга киритади.
&
maqsud
08/08/2019 22:52
Afsus futbolimiz shunaqa emasda
Akmal Jovliev
08/08/2019 22:13
Boks zo'r bo'ldi mazza qilib tomosha qidim!
Ynus Qulmurodov
08/08/2019 22:04
Маладес шункорлар омад Узбекистони дунёга танитинглар дунё тан олсин кучимизни олга