Бунақаси бўлмаган ва яқин орада бўлмаса ҳам керак.

Мадриднинг “Реал” клуби ПСЖ форварди Килиан Мбаппени сотиб олишга тайёрланмоқда.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 20 ёшли французга 400 млн евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Неймарнинг “Барселона”дан ПСЖга ўтиши тарихдаги энг қиммат трансфер ҳисобланади. 2017 йилда парижликлар бразилиялик футболчи учун каталонияликларга нақд 222 млн евро тўлашган эди.

Ўз навбатида ПСЖ ҳам Мбаппени сотиб юборишга рози бўлиши мумкин. Чунки, парижликлар ҳалигача у билан амалдаги шартномани узайтира олишмаяпти.

Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсум 11 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.