Bundesliga. "Bavariya" - "Ayntraxt": Matnli translyatsiya
Assalomu alaykum muhtaram futbol ixlosmandlari. Bundesliga 5-turidan o‘rin olgan "Bavariya" - "Ayntraxt" uchrashuvi matnli tarzda extiboringizga havola etiladi. Uni sizlar bilan Javohir Azimov kuzatib boradi.
- 90'

Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Бавария" ҳисобни йириклаштирди!
Мусиэлье яқин масофадан зарба беришда адашмади.
- 86'
Устунлик "Бавария"да. Аммо меҳмонлар ҳам ҳужумлар уюштириб турибди.
- 83'

Нойер дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтарди.
- 78'

Меҳмонларнинг ҳужуми офсайд туфайли тўхтаб қолди.
- 75'
Мюнхенликлар тўпни назорат қилмоқда.
- 72'

ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Сане ҳисобни йириклаштирди!
Германиялик вингер соло юриши билан жарима майдони яқинига етиб келди ва мукаммал зарба йўллади.
- 71'

Кингсли Коман жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам керак.
- 69'

Горецка ҳам захирага олинди. Унинг ўрнига Лерой Мане майдонга тушди.
- 68'

Левандовски ва Мюллер ўрнига Шупо-Мотинг ҳамда Хави Мартинес майдонга тушди.
- 65'
Нойер ўз ўрнини ташлаб чиқиб, хавфли вазиятни бартараф этди.
- 63'
Левандовски дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ Ҳасебе ундан тўпни олиб қўйди.
- 60'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Левандовскидан хет-трик!
Дуглас Костанинг ажойиб узатмасидан кейин Левандовски узоқ бурчакни аниқ нишонга олди.
- 58'
Люка Эрнандес рақиби билан жиддий тўқнашиб кетди.
- 55'

Бу сафар Коман "пушка" зарбасини йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида!
- 53'

Люка Эрнандеснинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 50'
Мюллер рақибини алдай олмади. Унинг нияти амалга ошганида, Томас дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиши мумкин эди.
- 48'
Тўп назорати ҳамон "Бавария"да.
- 47'

Киммих огоҳлантирилди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 45+3'

Танаффус!
- 45+2'

Боатенг ҳам сариқ карточка ишлаб олди.
- 45'

Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Левандовскининг яқин масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегди.
- 41'
Видеотакрорни ўз кўзи билан кўрган ҳакам пенальти йўқлигини маълум қилди.
- 40'
Ҳасебе жарима майдони ичида Дуглас Костани йиқитди. Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда.
- 38'

Кингсли Команга тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 36'

Бурчакдан оширилган тўпга меҳмонлардан ҳеч ким ета олмади.
- 33'
Левандовскининг зарбасига аниқлик етишмади.
- 32'
"Бавария" орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда.
- 29'

Андре Сильва рақиб жарима майдонида Алаба билан тўқнашиб кетди. Ҳакам аввалроқ офсайдга ишора қилган эди.
- 26'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Левандовски ҳисобдаги фарқни оширди!
Бурчакдан етказиб берилган тўпни Лева дарвозага киритди.
- 25'

Дуглас Коста узатган тўпни Ҳасебе катта қийинчилик билан қайтарди. Бурчак зарбаси.
- 23'
Жарима майдонига узатилган тўпни Нойер осонликча ушлаб олди.
- 21'
Меҳмонлар марказдан ўтишга қийналмоқда. "Бавария" яхши прессинг уюштирмоқда.
- 18'

"Айнтрахт" футболчиси офсайдга тушиб қолди.
- 17'

Зюберга нисбатан қоида бузган Горецка огоҳлантирилди.
- 15'
Киммихнинг расидан сўнг Дуглас Коста яхши вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ у тўпни ўзига бўйсундира олмади.
- 13'
Мюнхенликлар марказда тўпни назорат қилмоқда.
- 10'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Левандовски ҳисобни очди!
Кингсли Команнинг узатмасидан кейин Левандовски тўпни дарвозага жойлаб қўйди.
- 8'
Мюллер бирга-бир вазиятда Левандовскига пас узатди. Бироқ ижро кўнгилдагидек бўлмади.
- 5'
"Бавария"нинг ҳужуми бесамар якунланди.
- 3'

Дэвисни майдондан олиб чиқиб кетишди. Унинг ўрнига Люка Эрнандес майдонга тушди.
- 2'

Альфонсо Дэвис жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 1'

Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида бошланади!



Fikrlar