Бундеслига. "Боруссия" Дортмунд мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди

"Ан дер Альтен Фёрстерей" стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан поёнига етди. Мариус Бюэльтер (дубль) ва Себастьян Андерссонлар томонидан киритилган голларга дортмундликлар сафида Пако Алькасер бир бор жавоб қайтара олди холос.

Шу тариқа "Боруссия" ҳисобидаги очколар сони 6 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 5-ўринда қолди. Пойтахтликлар эса 4 очко билан 10-поғонага кўтарилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!