Бундеслига клуби ёрқин юлдузини қўйиб юборадими?
Дортмунднинг “Боруссия” клубида Нико Шлоттербекнинг келажаги бўйича аниқ қарор 2026 йил март ойининг ўрталарига қадар қабул қилиниши кутилмоқда.
Клуб раҳбарияти ва футболчи ўртасида яқин кунларда ҳал қилувчи учрашув ўтказилади. Шу суҳбатдан кейин унинг жамоада қолиши ёки ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши масаласига ойдинлик киритилади.
Шлоттербекнинг шартномаси 2027 йилгача амал қилади. Дортмунд клуби раҳбарияти уни асосий ҳимоячилардан бири сифатида кўради ва шартномани узайтиришни хоҳламоқда. Клуб янги, яхшиланган шартлар таклиф қилишга тайёр.
Агар футболчи шартномани узайтиришга рози бўлмаса, клуб уни бепул кетмаслиги учун 2026 йил ёзида сотиш вариантини кўриб чиқади.
Ҳозирча расмий қарор йўқ. Якуний қарор март ойининг ўрталарида эълон қилиниши кутилмоқда.
Фикрлар