Бундеслига учрашувлари камида ноябргача мухлисларсиз ўтказилади

Германия соғлиқни сақлаш вазири Йенс Шпаннинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси сабаб мухлислар ҳали бери стадионларга кира олмайди. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, футбол ишқибозлари камида жорий йилнинг 31 октябргача стадионларга қўйилмайди.

“Биз ҳушёр бўлишимиз керак. Стадионларга минглаб томошабинларнинг қайтиши ёмон белгидир. Таваккал қилишнинг ҳожати йўқ. Қоидаларга амал қилиш пандемияни енгишда ҳал қилувчи омил ҳисобланади”, - деб ёзади Шпан ўз твиттердаги саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!