Бундеслига ёш футболчилар учун муҳим қарор имзолади

Германия футбол лигаси (DFL) Бундеслига биринчи ва иккинчи дивизонида иштирок этиши мумкин бўлган футболчиларнинг ёш кўрсаткич бўйича чекловига ўзгартириш киритди.

Энди 2020/21 мавсумдан Германия чемпионати баҳсларида 16 ёшга тўлган футболчилар иштирок этишлари мумкин. Бунгача минимум чеклов 16 ярим ёшни ташкил қилар эди.

Бундеслига тарихидаги энг ёш футболчи сифатида "Боруссия Дортмунд" собиқ хавбеки Нури Шахин қайд этилган. У дебют баҳсини 2005/06 мавсумида 16 ёш 11 ойлигида ўтказган. Айни вақтда Шахин "Вердер" сафида тўп сурмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!