Бундеслигада мавсум янги қоида бўйича давом эттирилиши мумкин

Бундеслига биринчи ва иккинчи дивизионининг 36 клуби жорий мавсум давом эттирилишидан икки кун олдин онлайн йиғилиш ўтказишни режалаштирмоқда.

14 майга белгиланган ушбу видеоконференцияда чемпионат мутасаддилари ва клуб вакиллари захирадан майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар сонини ошириш мавзусини ҳам муҳокама қилиши кутилмоқда.

Коронавирус пандемияси вақтида футболчилар соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида ФИФА клубларга жорий мавсумни 31 декабргача якунлаш ва бир ўйин давомида битта клубга бештагача ўйинчи алмаштиришга рухсат берган эди.

Айни дамда Германияда карантин режими босқичма-босқич енгиллаштирилмоқда. Бундеслига баҳслари эса 16 майдан бўш стадионларда давом эттирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!