Бундеслигада яна бир рекорд

CHERY AUTO

"Майнц"сафида тўп тепаётган германиялик ярим ҳимоячи Доминик Кор мамлакат чемпионатида ўзига хос натижа қайд этди.

Tecno

"Opta" нашри берган хабарларга кўра, Кор Бундеслиганинг 11-туридан ўрин олган "Хоффенҳайм"га қарши кечган учрашувнинг 88-дақиқасида майдондан четлатилди. Ушбу қизил карточка футболчининг Германия чемпионатидаги 9-си бўлди. Шу тариқа, у Бундеслигада 9 марта майдондан четлатилган илк футболчи сифатида рекорд ўрнатди. Аввалги рекордчилар Луис Густаво ва Йенс Новотны эди. Улар ҳисобида 8 тадан қизил карточка мавжуд. 

Маълумот учун, "Майнц" "Хоффенҳайм" учрашуви 1:1 ҳисобида якунланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!