Буни Месси дейдилар! У ўтган мавсумда ҳам тарихий рекорд соҳибига айланган
Андер Эррера Лионель Мессининг ПСЖдаги илк мавсуми ҳақида гапирди.
"Ундан ҳар мавсум 50 та гол уришни исташади. Агар ундай бўлмаса, одамлар гапиришни бошлашади.
Бундан ташқари, Лео Франция чемпионатининг тарихий рекордини ўрнатганини ҳам унутмайлик. У 10 бора дарвоза устунини нишонга олган. Бу вазиятларнинг барчаси гол бўлганда, Месси учун яхши мавсум бўларди.
Менинг фикримча, у барча даврларнинг энг яхши футболчиси. Бу муҳокама қилинмайди. Мен унинг камтарлиги ва ҳар қандай ҳолатда ҳам табассум қилишидан ҳайратланаман.
Килиан Месси билан бирга тўп тепиб, кўп нарсага эга бўлади. Лео керакли жойга тўпни етказиб беради, Мбаппе эса ўз тезлиги орқали дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқиб боради. Бундай пайтларда у "йиртқич" ҳисобланади", - деди ПСЖ футболчиси.
Фикрлар