"Бунёдкор" - "Машъал" учрашуви тақдирини ягона гол ҳал этди

Суперлига биринчи тур учрашувлари давом эттирилмоқда. Тошкентда "Бунёдкор" "Машъал"ни қабул қилди. Ўйин майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Беллашув тақдирини ҳал этган ягона гол 49-дақиқада "қалдирғочлар" футболчиси Ибраҳим Томива томонидан киритилди.

Шу тариқа, "Бунёдкор" Суперлига янги мавсумини ғалаба билан бошлади.

  • Суперлига
  • 1-тур

Бунёдкор

  • Иброҳим Томива 49'
1 : 0

10/03/2021 18:30

Машъал

  • 90+4'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни дарвозабон ушлаб олди. Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+3'

    "Машъал" бурчак тўпига эга бўлди. Бу сўнгги вазият.

  • 90+3'

    Сўнгги сонияларни Мақсудов шогирдлари тўп назорати билан ўтказмоқда.

  • 90+1'

    Одилжон Абдураҳмонов ўз ўрнини Суҳроб Иззатовга бўшатиб берди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Ҳумоюн Муртазоев жарима майдони яқинида тўпни олдириб қўйди.

  • 88'

    Меҳмонлар сафида ҳаракат қилган Зафар Акрамов ўрнига Аббос Шодмонов майдонга тушди

  • 86'

    Эркиновнинг зарбаси завфли чиқди. Аммо тўп ноаниқ йўналиш олди.

  • 85'

    Бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилаётган мезбонлар марказда тўпни назорат қилмоқда.

  • 83'

    Хуршид Ғиёсов қулай имкониятдан наф чиқара олмади.

  • 82'

    Рақибига нисбатан жиддий қўполлик ишлатган Муҳаммад Йўлдошев майдондан четлатилди.

  • 80'

    Ибраҳим Томива ўз ўрнини Шаҳбоз Эркиновга бўшатиб берди.

  • 77'

    Санжар Рашидов ўрнига Фаррух Икромов майдонга тушди.

  • 75'

    Ҳумоюн Муртазоев огоҳлантирилди.

  • 73'

    Нурилло Тўхтасинов зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 71'

    Тезкор қарши ҳужумга ўтган Хуршид Ғиёсов қоида бузиш эвазига тўхтатилди. "Қалдирғочлар"да яхши стандарт юзага келди.

  • 69'

    "Машъал" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 68'

    Мезбонлар жарима майдонига етказиб берилган тўпга ҳеч ким ета олмади.

  • 66'

    Самандар Шукуриллаевнинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон ушлаб олди.

  • 64'

    Хомяков шогирдлари тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 62'

    Муҳаммад Йўлдошевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 61'

    Рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Даврон Эргашев огоҳлантирилди.

  • 59'

    Ҳумоюн Муртазоевнинг узатмаси шериклари томон аниқ бормади. Яна бир вазият қўлдан кетди.

  • 57'

    Меҳмонлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 55'

    Ҳозиргина қулай имкониятдан фойдалана олмаган Дониёр Усмонов ўз ўрнини Укеме Виллиамсга бўшатиб берди.

  • 54'

    Ғиёсов ҳужумда қоида бузди. Ҳакам шундай деб топди.

  • 53'

    Ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Бироқ Дониёр Усмоновнинг яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 51'

    Гол ўтказиб юборган муборакликлар фаоллик кўрсатишни бошлади.

  • 49'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Дарвоза томон кетаётган тўп йўналишини Иброхим Томива ўзгартириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

  • 48'

    Иккинчи 45 дақиқаликда ҳам майдон эгалари назоратни қўлга олишга уринмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи таймга вақт қўшилмади. Танаффус!

  • 45'

    Бўлим сўнгида мезбонлар стандарт вазиятни қўлга киритди.

  • 42'

    Сирожиддин Қўзиев майдон марказида рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузди.

  • 40'

    Тайм сўнгига келиб меҳмонлар ўйинга фаоллик қўшди. 

  • 38'

    Ғиёсовнинг узатмасидан кейин дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

  • 36'

    Ўйин "қалдирғочлар"нинг устунлигида давом этяпти. Бироқ улар ҳам рақиб дарвозасига йўл топа билмаяпти.

  • 34'

    Улуғбек Абдуллаевга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасида майдон эгалари стандарга эга бўлди. Бироқ ундан ҳеч қандай наф чиқара олишмади.

  • 33'

    Мақсудов шогирдлари устунликни ўзида ушлаб турибди. Ҳозирча, "Машъал" фақат ҳимояланмоқда.

  • 31'

    Одил Абдураҳмонов ҳужумда қоида бузди. Тўп меҳмонларга қайтариб берилади.

  • 29'

    Муборакликлар майдон марказида тактик фол ишлатиш орқали рақиб ҳужумларини секинлаштиришга уринмоқда.

  • 27'

    Тўхтасинов бу сафар стандартдан зарба йўллади. Тўпни ҳимоячи ўтказмади.

  • 25'

    Нурилло Тўхтасиновнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 24'

    "Машъал" футболчиси майдонда ётибди. Ҳакам унинг ҳолидан хабар олишга кетди.

  • 22'

    Қўзиев Абдураҳмоновга нисбатан қоида бузди. Мезбонлар яхши стандарга эга бўлди.

  • 21'

    "Қалдирғочлар" рақиб жарима майдони атрофида қисқа узатмалар амалга ошириб, билан бўш ҳудуд излаяпти.

  • 19'

    Ҳумоюн Муртазоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 18'

    Лутфулло Тўраев яхшироқ вазиятда турган Ғиёсов ўрнинга Томивага тўп узатди. Ҳимоячилар Иброхимни зарарсизлантиришга муваффақ бўлди.

  • 16'

    Мақсудов шогирдлари майдон марказида тўпни назорат қилмоқда. "Машъал" бунга ортиқча қаршилик кўрсатмаяпти.

  • 14'

    Улуғбек Абдуллаев томонидан жарима майдонига етказиб берилган тўпга дарвозабон эга чиқди.

  • 13'

    Муртазоев бу сафар 2 рақибини алдаб, зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида.

  • 11'

    Муртазоев жарима майдони ичига тўп узатди. Бироқ унга рақиб дарвозабони биринчи бўлиб етиб келди.

  • 9'

    Жамолиддин Убайдуллоев оширган тўпга шерикларидан ҳеч ким ета олмади.

  • 8'

    Тўхтасиновнинг уазтмасидан кейин Рашидов тўпга мослаша олмади. Санжарнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 6'

    Меҳмонлар футболчисининг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 4'

    Бир неча рақиб қуршовида қолиб кетган Тўхтасинов тўпни йўқотди.

  • 3'

    Ғиёсовнинг узатмасига Томива етиб бора олмади. Камига, у рақибига нисбатан қоида бузди.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янгради!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!