“Бунёдкор” – АГМК учрашувига кириш бепул

Бугун Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Cуперлига 1-тури давом эттирилади.
Соат 20:00да бошланадиган баҳсда “Бунёдкор” ва Олмалиқнинг АГМК клублари ўзаро куч синашишади. Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, мазкур ўйинга кириш бепул.

Учрашув арафасида “Бунёдкор” стадионида мухлисларни ажойиб концерт дастури кутмоқда. Стадионга ташриф буюрган мухлислар ўйин арафаси ва танаффус вақтида Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов ва ёшларнинг севимли хонандаси Даврон Эргашев ижросидаги қўшиқлардан баҳраманд бўладилар.

Хабарда айтилишича, шунингдек, мухлисларни футбол тўплари, футболкалар, шарфлар ва бошқа ажойиб совғалар кутмоқда.

Энг асосийси, мухлислар тажрибали мутахассислар Миржалол Қосимовнинг “Бунёдкор”и ва Виктор Кумиковнинг АГМКси ижросидаги шиддатли футбол гувоҳига айланадилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!