"Бунёдкор" бош мураббийи: "Ғалабасиз серия жамоа ўйинига таъсир қилдими? Менимча, ҳа"

 Cоcа-Cоlа Суперлига 15-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – ОКМК (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Александр Крестинин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйин сўнггида ҳисобни тенглаштирдик, бу яхши. Аммо бутун учрашув ҳақида гапирадиган бўлсак, дастлабки ва охирги 20 дақиқаликда яхши ҳаракат қилдик. Яна ўша вазиятларни голга айлантириш масаласида оқсадик. Уч бор тўп дарвоза устунига тегди. Ишлашда давом этиш керак.

Марчич бугун илк ўйинини ўтказди. У жамоага мослашиб олиши зарур. Боиси, ҳозир ўзининг энг яхши ҳолатида эмас. Европада мавсум якунланди, бизда эса давралар оралиғи тугади.

Ғалабасиз серия жамоа ўйинига таъсир қилдими? Менимча, ҳа. Қандай хатоларга йўл қўяётганимизга қаранг. Жуда ҳам оддий хатолар. Футболчилар билан бу масалада гаплашдим. Ечим излаяпмиз. Бу ерда гап психологияда. Биз жисмоний жиҳатдан, ўйин томонлама ҳам тайёрмиз. Бу масалани ишлаш орқали ҳал қилиш мумкин. Яъни, индивидуал суҳбатлар ва бошқалар. Бу масала ҳал қилинса, натижа бўлади. Ўйиндаги ишончли ҳаракат натижага олиб келади.

Натижадан қониқмадим. Тўғри, биз тажрибали жамоага қарши ўйнадик, аммо ўз майдонимизда. Биргина футболчи барчасини нарсани ҳал қила олмайди. Бутун жамоа интилиши керак. Икромов бугун олдингисига қараганда яхши ҳаракат қилди. Унинг даражасини яхши биламиз ва у ҳали ўша даражага етмади. Албатта, бу тушунарли. Боиси, ярим йил ўйин амалиётисиз қолиб кетди. Унга бироз вақт керак”, – деди Крестинин.

 ПФЛ матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!