"Бунёдкор" европалик легионерлар билан шартнома имзолади

"Бунёдкор" янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этади.

Бир йўла уч нафар европалик футболчи билан келишувга эришилди ва улар 2024 йилги мавсумни “Бунёдкор” либосида ўтказади. Черногориялик Момчило Расо ва босниялик Самир Желкович ҳимояда тўп сурса, хорватиялик Марин Любич дарвозамизни қўриқлайди. Ҳар учала легионер билан ҳам бир йилга мўлжалланган шартнома имзоланди.

Маълумот учун
МОМЧИЛО РАСО
Туғилган санаси: 06.02.1997
Фуқаролиги: Черногория
Бўйи: 186 см. Вазни: 73 кг
Амплуаси: ҳимоячи
Сўнгги жамоаси: “Балзан” (Малта)
Черногория ўсмирлар ва ёшлар терма жамоасида тўп сурган

САМИР ЖЕЛКОВИЧ
Туғилган санаси: 04.09.1997
Фуқаролиги: Босния ва Герцеговина
Бўйи: 184 см
Ампуласи: ҳимоячи
Сўнгги жамоаси: “Сараево” (Босния ва Герцеговина)

МАРИН ЛЮБИЧ
Туғилган санаси: 18.10.1997
Фуқаролиги: Хорватия
Бўйи: 188 см. Вазни: 79 кг
Амплуаси: дарвозабон
Сўнгги жамоаси: “Лаҳти” (Финландия)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!