"Бунёдкор" ғалабани қўлдан чиқарди

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 13-туридан ўрин олган яна бир баҳс ўз якунига етди. Унда "Бунёдкор" Олмалиқда "Қизилқум"ни қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Биринчи таймда Хуршид Ғиёсов томонидан аниқ амалга оширилган пенальтига иккинчи 45 дақиқаликда Руслан Маргиев узоқдан зарба йўллаб, жавоб берди.

  • Суперлига
  • 13-тур

Бунёдкор

  • Хуршид Ғиёсов 43'
1 : 1

28/08/2020 18:30

Қизилқум

  • Руслан Маргиев 80'

  • 90'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Бойдуллаевнинг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 90+'

    Қодирқулов сариқ карточка олди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Эркин Бойдуллаев огоҳлантирилди.

  • 88'

    Нестеров Қобиловнинг муқаррар голли зарбасини қайтарди. Такрорий зарба Тўхтасинов ижросида ноаниқ.

  • 86'

    Селим Нурмуродов Хуршид Ғиёсов ўрнига майдонга тушди.

  • 80'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Руслан Маргиевнинг узоқдан берган зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб дарвозадан жой олди.

  • 77'

    Томивага тиббий ёрдам керакка ўхшайди.

  • 74'

    Абдуллаев огоҳлантирилди.

  • 70'

    Жўраевнинг қанотдан узатган тўпига Саноев бош билан зарба бера олмади.

  • 68'

    Дилшод Аҳмадалиев ва Фарруҳ Икромов захирага олинди, Суҳроб Иззатов ва Расул Йўлдошев уларнинг ўрнини тўлдиради.

  • 67'

    "Бунёдкор" қарши ҳужумларда барибир хавфли ўйнамоқда. Яна бир зарбага бирозгина аниқлик етишмади.

  • 65'

    Навоийликлар "Бунёдкор"ни жарима майдонига қамаб, штурм уюштирмоқда.

  • 63'

    Саноев дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди. Аммо тўп етарлича айланмади.

  • 61'

    Олис масофадан берилган зарба ноаниқ кетди.

  • 59'

    "Бунёдкор" жамоавий тарзда ҳимояланмоқда.

  • 56'

    Мустафоевнинг жарима майдонига ёриб кириб берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 52'

    "Қизилқум" энди олдинга ташланишга мажбур. Чунки уларга гол керак.

  • 48'

    "Бунёдкор" ҳимояда ишончли ўйнамоқда.

  • 47'

    "Қизилқум"нинг жарима зарбаси бесамар кетди.

  • 46'

    Нестеров тайм бошидан ҳужумга отилган "Бунёдкор"нинг зарбасини қайтарди.

  • 46'

    Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Шаҳбоз Эркинов майдонга тушди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Ғиёсов пенальтини аниқ амалга оширди.

  • 41'

    Ҳакам "Қизилқум" дарвозасига пенальти белгилади. Тўп қўл билан ўйналган.

  • 41'

    Томива "Қизилқум" ҳужумини ривожлантиришнинг креатив йўлини топди. Аммо шериги тўпга яхши зарба бера олмади.

  • 38'

    Ҳар икки жамоа фаолликни оширмаса, вазият ўзгармай, ўйин майдон марказида давом этаверади.

  • 35'

    Бугун "қалдирғочлар" одатдаги комбинацион ўйинларини намойиш эта олмаяпти.

  • 33'

    Касминин огоҳлантирилди.

  • 33'

    Футболчилар тортишиб кетди. Улар ўзини босиб олмаса бўлмайди.

  • 31'

    Шерали Жўраевнинг узоқдан тепган тўпини Абдумавлон Абдужалилов қайтара олди.

  • 28'

    Ойбек Қиличев огоҳлантирилди.

  • 25'

    Томива ўзига узатилган узун пасни яхши қабул қилиб, дарвозага хавфли зарба берди. Бироз ноаниқ.

  • 25'

    "Бунёдкор"нинг жарима зарбасидан уюштирмоқчи бўлган комбинацияси Тўраевнинг ноаниқ ҳаракати сабаб барбод бўлди.

  • 23'

    "Қизилқум"нинг навбатдаги ҳужуми тошкентликлар томонидан қайтарилди. Жарима майдони марказига узатилган тўп жуда оддий эди.

  • 20'

    Мираҳмадов жаримадан узатилган тўпга боши билан зарба берди. Бироз ноаниқ.

  • 19'

    Хуршид Ғиёсовга нисбатан чап қанотда фол ишлатилди. Яхши стандарт.

  • 17'

    Томива шериклари узатган тўпга ета олмади. Яхши ҳужум бўлиши мумкин эди.

  • 15'

    Нестеровдан дастлабки сейв. Жарима майдони ташқарисидан берилган зарба анча хавфли чиққан эди.

  • 14'

    Қодирқуловнинг узатмасини ҳимоячилар бартараф этишни уддалади.

  • 14'

    Ўйин ҳозирча майдон марказида кечмоқда. Айтарли хавфли вазиятлар йўқ.

  • 11'

    Абдумавлон Абдужалилов "Қизилқум" футболчиларининг дастлабки зарбасини ушлаб олди.

  • 10'

    Қиличевга узатилган тўп анча кучли чиқди, футболчи унга ета олмади.

  • 7'

    Навоийликлар илк бурчак зарбасидан хавфли вазият ярата олишмади.

  • 5'

    Биринчи ҳужум "қалдирғочлар"да. Жарима майдони марказига узатилган тўпни Нестеров ушлаб олди.

  • 3'

    Дастлабки дақиқалардан номинал меҳмонлар тўп назоратини амалга оширмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди! 

  • 0'

    Ўйиндан аввалги расмий маросимларнинг барчаси ортда қолди. Ҳамма нарса ўйинга тайёр.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда. Суперлига мадҳияси жаранг сочмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. 13-тур беллашувлари давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!